Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди, дея хабар қилди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фаолияти давомида Абдуҳалим Холмахматов прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Абдуҳалим Холмахматов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ишдан бўшатилгани, унинг ўрнига Баҳриддин Валиев бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар қилган эдик.