Ўткир Ҳикматович Жумаев Бухоро шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар берди Бухоро шаҳри матбуот хизмати. У Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.

Унинг номзоди шаҳар кенгаши йиғилишида шаҳар фаоллари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Ўткир Жумаев 1997 йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини, 2011 йил президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.