Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар, Нажмиддинхўжа Шарипов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.

Нажмиддинхўжа Шарипов (1983 йилда туғилган) Тошкент молия институтини (2005) ва Олий бизнес мактабини (2012) банк, халқаро валюта-кредит муносабатлари мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2003 йилдан бери Давлат рақобат қўмитасида турли лавозимларда ишлаган. 2016−2018 йилларда у Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.