Шахрух Шатургунович Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда тегишли президент қарори имзоланди.

Тайинловга қадар Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шахрух Шарахметов 2019 йилнинг май ойидан 2020 йилнинг июлига қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Маълумот учун, Ш. Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлган эди.