Шуҳрат Мусаев Наманган вилоят ҳокимининг 2021 йил 23 февралдаги қарори билан вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу тайинловга қадар Шуҳрат Мусаев вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида фаолият юритган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда вилоят «Истиқболстат» бош бошқармаси мутахассислигидан бошлаган.

2000−2017 йилларда вилоят «Иқтисодстат» бош бошқармаси бўлим бошлиғи, вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасининг умумиқтисодиёт комплексини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, вилоят ҳокимлиги референти, бош мутахассиси, котибият мудири, ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари бўлган.