Ҳукумат қарори билан Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари в. б. этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қурбон Турсунов «Иссиқлик манбаи» ДУК директори, «Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.