Дўстлик тумани Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкат Дарвишев туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳоимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан аввал, Шавкат Дарвишев вилоят Молия бош бошқармаси раҳбари вазифасида фаолият юритган.

Дўстлик тумани собиқ ҳокими У. Узоқов Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланган эди.