Улуғбек Қосимов Тошкент прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар прокуроатураси матбуот котиби хабар берди.

Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов — Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

2019 йил сентябрь ойида Фарғона вилояти прокурори бўлиб тайинланишдан олдин, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори бўлган, ундан олдин эса Денов тумани ҳокими бўлган.

Олдинроқ, Баҳриддин Валиев Тошкент шаҳар прокурори бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.