Шохруҳ Шоаҳмедов Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шохруҳ Шоахмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2004 йилда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни
амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.

У ушбу лавозимда ўз вазифасидан озод этилган Ниғмат Муҳамедовнинг ўрнини эгаллади.