Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Барҳаёт Мелиев 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.