Халқ депутатлари Хатирчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Низамов Сайфиддин Фахриддинович Хатирчи туман ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Сайфиддин Низамов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Хатирчи туманининг олдинги ҳокими эса Ғафур Алиев бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди.