Қаҳрамон Анваржонович Йўлдошев Қишлоқ хўжалиги вазирининг аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбалари хабар берди.

Ушбу лавозим 24 февраль куни президент қарори асосида жорий этилган эди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганлиги муносабати билан Қаҳрамон Йўлдошев аграр соҳани рақамлаштириш бўйича ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди.