Наманган вилояти халқ депутатлари кенгаши йиғилишида, Шавкат Мирзиёев вилоят ИИБ ёшлар етакчиси, 31 ёшли Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлашни таклиф этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Давлат раҳбари унга Наманганни янги тажрибаси бўйича ишлашини, маҳаллабай ишлаш бўйича ишларни жадаллаштиришга оид топшириқлар берди. Сўнг, ушбу вазифани уддалай олиш ёки олмаслигини сўради.

Достонбек Абдуқаҳҳоров президентнинг ишончини оқлашини айтиб, мазкур вазифаларни бажаришда бор куч ғайратини аямаслигини маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз ўрнида, худди шундай ёшларни тарбия қилаётгани учун вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.