Сенаторлар давлат қарзи тўғрисидаги қонунни маъқуллади, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланмоқда. Давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкин. Уни самарали бошқариш учун эса уч йиллик стратегия ишлаб чиқилади.
Сенаторлар ҳимоя ордери талабларини бузганлик учун жаримани бир неча бараварга оширишга оид қонунни рад этди. Таъкидланишича, жаримани ошириш жабрланувчининг ўзига юк бўлади. «У жаримани тўлайди, аммо хотини, боласининг имконияти чегараланиб қолиши мумкин», — деди Танзила Нарбаева.
Сенат Оила кодексига ўзгартишлар киритишни рад этди. Бунга, никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилиш ва тиббий кўрикдан сўнг никоҳни қайд этиш таклифи сабаб бўлди. Сенаторларнинг фикрича, бу муддат ёш турмуш қурганларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажралишлар сони камайишига имкон беради.
Сенатнинг 29-ялпи мажлиси пайшанба куни чақирилади. Унда Уй-жой кодексини тасдиқлаш, Оила кодексига ўзгартишлар киритиш, Давлат қарзи тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Ҳукумат ва ИИВнинг ахбороти эшитилади, Антикоррупция агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимининг маърузаси кўриб чиқилади.
Тармоқларда Самарқандда эркаклар икки аёлни калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Бунга аёллар бошқа бир аёл билан жанжаллашиб қолгани ва эркакларнинг машиналарига шикаст етказгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Видеодаги болакай эса аёлнинг фарзанди эмаслиги маълум бўлди. Томонларнинг фикри.
2021−2022 йилларда йўл қуриш ва таъмирлашда 45 та ҳолатда 34,5 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний сарфланган. Сенатда топширилувчи объектлар сони ва қиймати ҳамда буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани ва бошқалар муҳокама қилинди.
Танзила Нарбаева президент топшириғига кўра бу йил 12 минг хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши кераклиги, бироқ уларнинг 500 нафардан сал ортиқроғига уй берилганини айтди. У жойлардаги масъул тузилмалар топшириқни бажариш ўрнига тадбирбозлик қилиб юрганини танқид остига олди.
Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи 1 сентябрь куни очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Сенат. Боғни 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management вакили бу охирги муддат эканлиги ва объектнинг очилиши август ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини қайд этди.
Сенат номинал қиймати 1000 сўм бўлган янги танга намунаси ва дизайнини маъқуллади. Марказий банк уни йил охиригача муомалага чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу номиналдаги қоғоз пулларнинг тангага алмаштирилиши ҳақида йил бошида хабар берилган эди.
Сенат фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, унинг оқибатларини бартараф этиш, молиявий ва моддий ресурслар ажратиш тартиби белгилаб берилган.
Сенат «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. У 2006 йилдан бери амалда бўлган қонунни алмаштиради. Қонун солиқ маслаҳати хизмати турларини кенгайтириш ва солиқ маслаҳатчиларига бир қатор ҳуқуқларни беришни назарда тутмоқда.
Сенатнинг 28-ялпи мажлиси 8 июль куни чақирилади. Унда солиқ маслаҳати, аҳолини табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш, Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга оид қонунлар кўриб чиқилади. Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот ҳам беради.
Сурхондарёда куёв тўйда келинни урган воқеадан кейин Сенатда махсус Ишчи гуруҳ тузилди. Сенаторлар хотин-қизларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни режалаштирмоқда. Қолаверса, йигит ва қизларни тўйдан олдин Оила марказларидаги машғулот ва давра суҳбатларига жалб этиш таклифи билдирилди.
Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмолини чеклашга оид қонунни рад этди. Сенаторлар нормалардаги зиддият ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти етарлича ўрганилмаганини таъкидлади. Қонун маҳаллий пиво ва виноларни реклама қилишга рухсат берувчи қонунга мувофиқлаштирилиши кераклиги айтилди.
Марказий Осиёга ташрифи доирасида БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад Ўзбекистонга ҳам келади. Сенат ва Ёшлар ишлари агентлигида музокаралар, шунингдек, Ўзбекистоннинг лидер аёллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Сенат болалар учун ўз эшикларини очди. Меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, иқтидорли болалар қонунлар қабул қилиш жараёни билан яқиндан танишди.
Сенатнинг 26-ялпи мажлиси 28 май куни бўлиб ўтади. Унда сенаторлар «Давлат фуқаролик хизмати» ва «Давлат эҳтиёжлари учун ер участкаларини компенсация тўлаш шарти билан олиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги ва бошқа қонунларни кўриб чиқади. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасига юборилган иккита парламент сўрови натижалари муҳокама қилинади.
Давлат меҳнат инспекцияси 2021 йилда меҳнат билан боғлиқ 52,5 мингта қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. 75 нафар мансабдор шахс мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун жаримага тортилган. Уларнинг орасида энг кўпи мактаб директорлари бўлган.
Ўзбекистон фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси 25 ёш этиб белгиланмоқда. Шунингдек, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этилиши тақиқланиши мумкин. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда.
Сенатда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг