Икки йилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, охирига етказилмаган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган йўлларда 532 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 191 киши вафот этиб, 511 нафар фуқаро жароҳатланган.
Сенатор Малика Қодирхонова Навоийда қизлари билан биргаликда поезд остига ўзини ташлаган 31 ёшли аёл ўлими тафсилотларини ўрганди. Маълум бўлишича, аёлнинг эри ўғил туғмаётганини рўкач қилиб жанжаллашиб турган. Январда аёл навбатдаги ҳомиласининг ҳам қизлигини билиб, аборт йўли билан ундан воз кечган экан.
Президентнинг Япония ва Туркияга ташрифлари вақтида имзоланган 31 та инвестиция лойиҳанинг ижроси кечикмоқда. Мазкур лойиҳалар жами 2,7 млрд долларлик инвестиция жалб қилиши кўзланган эди. Ушбу лойиҳаларнинг энг катта улуши энергетика ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келади. Сенат ушбу кечикишларга сабаб бўлган омилларни маълум қилди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг 2020 йилги «Учинчи томон мониторинги» натижаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистонда ўтган йили тизимли мажбурий ва болалар меҳнати қайд этилмагани маълум қилинди. Бундан ташқари, ҳисобот давомида 46 та мажбурий меҳнат ҳолати аниқлангани, 42 нафар мансабдор жавобгарликка тортилгани айтилди.
Сенат 11 ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Унга кўра, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда. Қолаверса, туман ва шаҳарларда маъмурий судлар тугатилиб, ҳудудлар марказларида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилмоқда.
Сенати суд ҳокимияти фаолияти оид Конституцияга ўзгартишлар тўғрисидаги қонунни ўз сайтида эълон қилди. Ушбу қонун матни Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган бўлса-да, жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмаган эди.
Сенат туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини бекор қилувчи қонунни маъқуллади. Шу билан бирга, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазо чораларини қўллаш белгиланмоқда.
Сенат навбатдаги ялпи мажлисда никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи бўйича ҳукуматга сўров юбормоқчи. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори қабул қилинганига 17 йил тўлди. Сенат раиси диспансерлар ҳақида, — «Ҳисобда турмаса, касалмас деб ёзиб беради», — деган эди. Тизимни мониторинг қилувчи ягона ташкилотни белгилаш таклиф этилмоқда.
Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 20 ноябрь куни чақирилади. Ялпи мажлисда геном бўйича давлат рўйхатига олиш, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади.
Таъмирталаб йўллар сабаб юзага келган ЙТҲларда 191 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Сенат. Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Сенат 21 октябрь куни бўлиб ўтадиган саккизинчи ялпи мажлисда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунларни, Маъмурий кодексга ва айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш тўғрисида ва бошқа қонун ҳужжатларини кўриб чиқади
Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан Шуҳрат Ғаниев сенаторлар рўйхатидан чиқарилди. Бунга унинг олдинроқ бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани сабаб бўлди.
Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт, Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманларини ташкил этиш тўғрисидаги Олий Мажлис Сенати қарорлари тасдиқланди.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 291-моддасига киритилаётган ўзгартишни маъқуллади. Унга кўра, қонун кучга киргач, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 100 мингдан ортиғи 16 ёшгача бўлган болалардир. Сенат маъқуллаган қонунга кўра, эндиликда ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиш, даволаниш ва бошқа масалаларда қатор имтиёзларга эга бўлади.
Сенаторлар янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонунни маъқулладилар. Унда давлат органлари ваколатларига аниқлик киритилиб, таълим шакллари, педагоглар, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Сенат раҳбари Танзила Норбоева олий таълим тизимидаги коррупция туфайли Ўзбекистоннинг бирорта ҳам олийгоҳи дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига кира олмаганини маълум қилди.
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида ярим йиллик фаолияти бўйича ҳисобот берган ташқи ишлар вазири, жумладан, пандемияси сабабли хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга қўлдан келганча ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлар экан, бу борада камчиликлар ҳам борлигини тан олди. «Консулхонага ҳужум қиламиз, ўт қўямиз, консулни осамиз, деган гаплар ҳам бўлди», — деди у.
Сенаторлар янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ги қонунни маъқуллашди. Унда, жумладан, одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар махфийлиги кафолатланди. Шунингдек, одам савдосига қарши курашда ННТлар ваколат ва вазифалари белгиланди.
Сенаторлар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Муса Ерниязов ва коронавирусдан вафот этган бошқа фуқароларнинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг