8−9 июнь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати ҳамда Ёшлар ишлари агентлигида музокаралар ўтказиш, Ўзбекистоннинг етакчи аёллари билан учрашувини ташкиллаштириш режалаштирилган. Улар учрашувлар давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилади.

Амина Муҳаммад 5−12 июнь кунлари Марказий Осиё бўйлаб сафарни амалга оширмоқда, деб қайд этилган БМТ сайтида. У Тожикистонда бўлиб ўтадиган 2018−2028 йилларда «Барқарор ривожланиш учун сув» ҳаракатининг ўн йиллигига бағишланган иккинчи юқори даражадаги халқаро конференцияда бош котиб номидан иштирок этади.

БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари минтақадаги бошқа давлатларнинг таклифига биноан Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ҳам боради.

Мамлакатларга ташрифи давомида у миллий ҳокимият органлари, БМТ ходимлари, шунингдек, ёшлар ва аёллар, фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари билан ушбу мамлакатлар озиқ-овқат, енергетика ва молияга таъсир кўрсатадиган уч ўлчовли инқирозни қандай енгаётгани тўғрисида шахсан мулоқот қилади.