Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 8−9 апрель саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Шанба куни кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларидаги баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Якшанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғади.

Дам олиш кунлари ҳарорат кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари +22…+27 даражани ташкил этади. 7−9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 7 апрелда баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

Пойтахтда шанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +8…+10 даража, кундузи +22…+25 даража бўлади.