Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 29−30 апрель саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11−16, кундузи 28−33 даража атрофида бўлади.

Пойтахда 28 апрель куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28−30 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13−15, кундузи 29−31 даража бўлади.