20 апрель ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг барча вилоятларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Кейинги ҳафтанинг бошига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 9−14 даражагача, кундуз кунлари 25−30 даражагача, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубда баъзи жойларда 32−35 даражагача кўтарилади. Шамол асосан ўртача тезликда шарқий йўналишда эсди, фақат шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15−18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Тоғларда ҳарорат кечалари 4−9 даража илиққача, кундуз кунлари 15−20 даражагача кўтарилади.

Тошкентда 20−24 апрель кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10−13 даражача илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари 18−20 даражадан 27−29 даражагача аста-секин кўтарилади.