Хоразм вилоятининг айрим туманлари ва Урганч шаҳрида 14 апрель куни эрта тонгда кучли шамол кузатилиб, ҳавога чанг массалари кўтарилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари»нинг Хоразм ҳудудий филиали эрта тонгда кучли шамол туфайли айрим ҳудудларда электр узилишлари кузатилгани ҳақида хабар берди. Филиалнинг тезкор бригадалари оқибатларни бартараф этиш устида ишламоқда.

Аввалроқ Ўзгидромет 13−14 апрель кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирганди.

15−17 апрель кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол кучайиши, баъзи жойларда эса чангли қор ёғиши кутилмоқда.

16−17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари шимолида ҳарорат 0…+5 даражагача, баъзи жойларда −1…−3 даражагача бўлиши мумкин, кундуз кунлари +7…+12 даражагача пасаяди.