«об-ҳаво» тегли мақолалар


Дам олиш кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди
9 апрель 2021, 14:39

Дам олиш кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди

Дам олиш кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7−12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17−22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2−3 даража паст бўлади.

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлади
5 апрель 2021, 15:13

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши, бунинг оқибатида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати марказий, шарқий ҳудудларда кундузи 23−26° илиқгача, шимолда ва жанубда 27−32° илиқгача кўтарилади.

Якшанба куни республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
2 апрель 2021, 14:05

Якшанба куни республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни республика ҳудудларида ҳаво илиқ бўлади. Якшанба куни эса барча ҳудудларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8−13 даража илиқни ташкил этади, кундузи 11−16° илиқдан юқори бўлмайди.

Ҳафта давомида ҳаво салқин бўлади
29 март 2021, 17:59

Ҳафта давомида ҳаво салқин бўлади

Ҳафта мобайнида Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида қуруқ, аммо салқин об-ҳаво кузатилади. 2 апрелдан ҳаво исиши кутилмоқда.

Март ойи охирида ҳаво салқин бўлади
27 март 2021, 12:57

Март ойи охирида ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари сабабли ҳарорат пасаяди. Салқин ҳаво кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам таъсирини сақлаб қолади: ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди.

Ҳафта давомида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда
23 март 2021, 12:31

Ҳафта давомида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда

Синоптикларнинг хабар беришича, 23 март куни бир қатор вилоятларда ёмғир ёғади. Мамлакатда ҳафтанинг ўрталарида илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади, аммо жума кунидан яна ёғингарчиликлар кутилмоқда.

Наврўз байрами арафасида ёмғир ёғиши кутилмоқда
19 март 2021, 16:13

Наврўз байрами арафасида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Байрам арафасида кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади.

Шанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин
18 март 2021, 10:13

Шанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин

Шанба куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 17−22 м / с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +10… +15 даражагача пасаяди.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
15 март 2021, 14:26

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади ва ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади.

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда
12 март 2021, 15:00

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва баъзи ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда. Республика ҳудудларида шамолнинг 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 23−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади
9 март 2021, 15:09

Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, аммо жума куни аксарият ҳудудларда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади.

8 март куни ёғингарчиликлар кузатилмайди
5 март 2021, 15:19

8 март куни ёғингарчиликлар кузатилмайди

Дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Якшанба куни Поволжья ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0−5° илиқни, кундузи 8−13° илиқни ташкил этади. 8 март куни Республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
1 март 2021, 15:42

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво кузатилади ва ҳафта ярмидан бошлаб ёғингарчиликлар бўлиш эҳтимоли мавжуд. Республиканинг шимолий ҳудудларида қор ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади
26 феврал 2021, 14:54

Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади

Жума кунидан бошлаб совуқ ҳаво массалари республика ҳудудидан чиқишни бошлади. Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади ва якшанба кунига келиб ҳаво ҳарорати 7−12° илиқгача кўтарилади.

Фото: Тошкентда қор ёғиши
25 феврал 2021, 12:25 1

Фото: Тошкентда қор ёғиши

Чоршанба куни Тошкентни кучли қор қоплади. Қор ёғиши кечгача давом этди. Сўнгги кунларда пойтахт қандай кўринишда эди — Евгений Сорочин фоторепортажида.

Совуқ об-ҳаво мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади — Ўзгидромет
22 феврал 2021, 16:56

Совуқ об-ҳаво мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади — Ўзгидромет

Ўзгидромет 25−27 февралда кутилаётган совуқлар ойнинг иккинчи ўн кунлигида мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади дея огоҳлантирмоқда.

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
22 феврал 2021, 10:31

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

23 февралдан бошлаб Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. 25−26 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси −7… −12, кундузлари −2… −7 даражагача пасайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечаси −17… −22 гача, кундузи −10… −15 гача, Хоразмда кечаси −12… −17 гача кундузи −5… −10 даражагача пасаяди.

Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
19 феврал 2021, 12:58

Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика бўйича ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари 2−7° илиқгача, кундуз кунлари 8−13° илиқгача пасаяди.

Дам олиш кунлари ҳаво совиб, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда
17 феврал 2021, 11:04

Дам олиш кунлари ҳаво совиб, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8−13 даража илиққача, кечалари 2−7 даража илиққача пасаяди.

Ҳафта охиригача аномал иссиқ об-ҳаво кузатилади
15 феврал 2021, 14:52

Ҳафта охиригача аномал иссиқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал об-ҳаво иш ҳафтаси оҳиригача давом этади. Ўртача ҳаво ҳарорати метеорологик кузатув даври учун шу кунларнинг мутлақ қийматларидан кўп бўлади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, об-ҳаво шароити кескин ўзгаради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг