Ўзбекистонда 1−5 май кунлари — иш ҳафтаси давомида ҳарорат Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши ҳисобига барқарор бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет хизмати агентлиги.

1 май куни мамлакат бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат кун давомида Фарғона водийсининг айрим тумаларида ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимол ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамол тезлиги 15−18 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати +28…+33 даражани ташкил этади.

Иш ҳафтаси давомида Қозоғистон ҳудудларидан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 май куни республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Сешанба ва чоршанба кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, пайшанба ва жума кунлари эса республика бўйича шамол тезлиги 15−18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда 4 ва 5 май кунлари 20−23 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат барқарор бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +25…+30 даража атрофида бўлади.