Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 13−14 май саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Жума куни Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +27…+32 даражани ташкил этади.

Шанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15…+20 даражани, кундузи +27…+32 даражани ташкил этади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ, қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +13…+18 даражани, кундузи +30…+35 даражани ташкил этади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади, 12−13 майда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади.

Пойтахтда жума кунининг иккинчи ярмида ва шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бироз шамол эсади ва у 12−15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат шанба куни кечаси +18…+20 даража, кундузи +27…+29 даража, якшанба куни кечаси +16…+18 даража, кундузи +30…+32 даража бўлади.