«йтҳ» тегли мақолалар


Пиёдалар ўтиш жойларида одамларни босиб кетиш давом этмоқда. ЙҲХХ буклетлар тарқатмоқда
6 июн 2022, 12:42 1

Пиёдалар ўтиш жойларида одамларни босиб кетиш давом этмоқда. ЙҲХХ буклетлар тарқатмоқда

Самарқанд вилоятида машина 4 ёшли қизчани пиёдалар ўтиш жойида уриб юборди, у вафот этди. ЙҲХХ маҳаллада суҳбат уюштириб, аҳолига «огоҳликка чорловчи» буклетлар тарқатди.

Тошкентда автобусга урилган Nexia-3 ҳайдовчиси шифохонада вафот этди
4 июн 2022, 11:13

Тошкентда автобусга урилган Nexia-3 ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

Тошкентдаги Кичик халқа йўлида Nexia-3 автомобили пиёдаларга йўл бериш учун тўхтаган автобус орқасига келиб урилди. «Тошшаҳартрансхизмат» маълум қилишича, катта тезликда ҳаракатланган енгил автомобиль ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Самарқандда сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
30 май 2022, 11:22

Самарқандда сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Иштихон туманида Бухородан келаётган сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчининг шериги воқеа жойида вафот этди, бир нафар руминиялик сайёҳ эса енгил тан жароҳати олди.

Тошкентда KIA ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
27 май 2022, 11:47

Тошкентда KIA ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Сешанба куни Тошкент шаҳрида KIA ҳайдовчиси 25 ёшли пиёдани уриб кетди, у шифохонада жон берди. Чоршанба куни эса Самарқандда Cobalt йўлдан ўтаётган 16 ёшли болани уриб, тахминан 20 метрга учириб юборди. Бола турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Наманганда 7-синф ўқувчиси автомобилда тенгдошини босиб кетди
24 май 2022, 16:12

Наманганда 7-синф ўқувчиси автомобилда тенгдошини босиб кетди

Наманган вилояти Косонсой туманида 7-синф ўқувчиси «Ваз-2106» русумли автомобилни ноқонуний бошқараётиб, йўл четида кетаётган 14 ёшли пиёдани босиб кетди. Бу охирги уч сутка ичида Ўзбекистон йўлларида ЙТҲ оқибатида содир бўлган саккизинчи ўлим ҳолатидир.

Сирдарёдаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди
24 май 2022, 09:33

Сирдарёдаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Ховос туманида Lacetti ва Nexia автомобилларининг тўқнашуви оқибатида 5 киши, жумладан, кичик ёшдаги болалар ҳалок бўлди. Бир киши жароҳатланди.

Бекободдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди
23 май 2022, 19:03 1

Бекободдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди

Бекободда «ВАЗ-2104» ва «Cobalt» автомашиналари тўқнашиб, икки киши (улардан бири 2022 йилда туғилган) вафот этди, учтаси касалхонага ётқизилди.

Наманганда ўқув машинаси аварияга учради, бир киши ҳалок бўлди
18 май 2022, 19:45

Наманганда ўқув машинаси аварияга учради, бир киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятида Lacetti ҳамда Cobalt ўқув машинаси тўқнашди. Lacetti ҳайдовчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлди, Cobalt ҳайдовчиси эса касалхонага ётқизилди.

Самарқанд йўлидаги ЙТҲда 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди
13 май 2022, 17:19

Самарқанд йўлидаги ЙТҲда 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди

Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда Nexia автомобили бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилган. Машинада ёнғин чиқиб, 4 нафар йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун Қозоғистонга махсус ишчи гуруҳ юборилди
13 май 2022, 13:43

Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун Қозоғистонга махсус ишчи гуруҳ юборилди

Бош вазир Абдулла Арипов Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида автобус ва трактор иштирокидаги аварияда жабрланган ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш учун қўшни давлатга махсус ишчи гуруҳни юборди. Унга фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азизбек Латифжонов бошчилик қилмоқда.

Урганчда автобус аварияга учради, икки киши ҳалок бўлди
13 май 2022, 10:31

Урганчда автобус аварияга учради, икки киши ҳалок бўлди

Урганч шаҳри марказида автобус ЙТҲга учради. Унинг икки йўловчиси ҳалок бўлди, ярадорлар ҳам бор. Тармоқларда тарқалган видеоларда ўнлаб одамлар ағдарилиб кетган автобусни кўтариб, йўловчиларга ёрдам бераётганини кўриш мумкин.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус ағдарилиб кетди
13 май 2022, 09:54

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида 47 нафар ўзбекистонлик тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 18 нафари шифохонага ётқизилган. Икки киши ҳалок бўлди.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12 май 2022, 18:11

Тошкентда ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳ кўчасида ҳайдовчи ўз бошқарувидаги Spark автомашинаси билан тезликни оширгани сабабли устунга бориб урилди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди.

Самарқанддаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
12 май 2022, 12:54

Самарқанддаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида Nexia автомобилининг каналга тушиб кетиши оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси ва 29 ёшли эркак ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи тирик қолган, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган.

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди
10 май 2022, 12:42

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди

Қизилтепа туманида ичида 25 киши бўлган сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди, оқибатда 5 киши жароҳат олди. Аварияга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жиззах ва Сурхондарёдаги авария оқибатида 4 киши ёниб кетди
18 апрель 2022, 14:23

Жиззах ва Сурхондарёдаги авария оқибатида 4 киши ёниб кетди

Жиззахда Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги Nexia-3 билан тўқнашди. Бунинг оқибатида машина ёниб, бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Сурхондарёдаги аварияда эса ҳайдовчи ва икки йўловчи машина салонида ёниб кетди.

Тошкент кўчаларини инсонийлаштириш имконияти пайдо бўлди
19 март 2022, 15:49

Тошкент кўчаларини инсонийлаштириш имконияти пайдо бўлди

«Газета.uz» танқидига учраган Навоий кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси россиялик экспертлар Аркадий Гершман ва Александр Девяткин иштирокида қайта кўриб чиқилди. Асосий тамойиллар — пиёдалар хавфсизлиги ва жамоат транспортининг устуворлиги этиб белгиланди. Илк маротаба расмийлар томонидан 50 км/соат тезлик шаҳар учун энг мақбул деб тан олинди. Ҳокимият янгиланаётган барча кўчаларда бир хил усуллардан фойдаланишга ваъда бермоқда.

Тошкент вилоятида «Isuzu» автобуси ёниб кетди
12 март 2022, 16:34

Тошкент вилоятида «Isuzu» автобуси ёниб кетди

Жума куни Янгийўл туманидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» русумли автобус ёниб кетди. Шу куни бошқа бир ҳолатда, Тошкент шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси 60 ёшли пиёдани уриб юборди. Авария оқибатида фуқаро шифохонада вафот этди.

Польша чегарасида уч нафар ўзбекистонлик аварияга учради, улардан бири вафот этди
5 март 2022, 15:37

Польша чегарасида уч нафар ўзбекистонлик аварияга учради, улардан бири вафот этди

Украинадан Польша чегарасига кираверишда уч нафар ўзбекистонлик йўл транспорт ҳодисасига учради. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курмановнинг маълум қилишича, улардан бири вафот этган, қолган икки нафари эса Львовдаги шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Тошкентда Spark метрога тушиб кетди
27 феврал 2022, 10:45

Тошкентда Spark метрога тушиб кетди

Тошкентда Spark метронинг «Шаҳристон» бекатидан чиқиб кетаётган пиёдани уриб юбориб, ер ости йўлагига тушиб кетди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг