22 май куни соат 12:40да «Сирдарё — Деҳқонобод — Бекобод» автомобиль йўлининг 99-километрида Cobalt ва «ВАЗ-2104 иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, «ВАЗ» ҳайдовчиси Ж. Г. (1985 й.т.) ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтиш учун қарши томонга чиққан вақтида, тўғридан келаётган Cobalt билан тўқнашган.
Натижада, «ВАЗ» ҳайдовчиси ва Cobalt йўловчиси — 2022 йилда туғилган чақалоқ — оғир жароҳат олиб, шу жойда вафот этди.
Cobalt ҳайдовчиси О. И. (1986 й.т.), унинг ичидаги йўловчи Н.И. (1961 й.т.) ва «ВАЗ-2104» машинасидаги йўловчи А. С. — 9 ёшли бола касалхонага ётқизилган.
Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказмоқда.
Мансурбек Хайдаров
Марҳумларни жойи жаннатда бўлсин. Охирги вақтларда ЙТҲ оқибатида вафот этаётганлар кўпайиб кетди. Аллох хаммамизни ўз панохингда асра. Омин