22 май куни тунги соат бирда Самарқанд вилояти Иштихон тумани Халқаобод МФЙдан ўтивчи М37 автомобиль йўлида Бухоро-Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган Zhongtong русумли автобус ҳамда «Камаз» русумли юк транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган, деб хабар қилди Ички ишлар бошқармаси.

Ушбу транспорт тўқнашуви натижасида автобус салонида бўлган ҳайдовчининг шериги олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган. Йўловчилардан бир нафари Руминия давлати фуқароси бўлиб, енгил тан жароҳати олган.

Аввалроқ, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ичида 25 киши бўлган сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетгани, оқибатда 5 киши жароҳат олгани ҳақида ёзган эдик. Аварияга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилган.