3 июнь куни соат 16:27 да Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси «МАН» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, енгил автомобиль ҳайдовчиси У.О машинасини Кичик халқа йўли кўчаси бўйлаб Бунёдкор шох кўчаси томонга бошқариб бораётиб, белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан ундан олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаси билан оралиқ масофа сақламаган.

Катта тезликда олдидаги пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаган «МАН» русумли 69-йўналишли автобус орқасига келиб урилган. Бунинг оқибатида Nexia ҳайдовчиси Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими хизмат суриштируви ўтказиши маълум қилинди.