Наманган вилоятида 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 93-километрида Lacetti ва Cobalt ўқув машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган Cobalt билан тўқнашув содир этган. Натижада Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Cobalt ҳайдовчи ҳамда йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.