«йтҳ» тегли мақолалар


Йирик ЙТҲ сабабли Тошкентдаги Нукус кўчаси вақтинча ёпилди
26 сентябрь 2022, 19:05

Йирик ЙТҲ сабабли Тошкентдаги Нукус кўчаси вақтинча ёпилди

Пойтахтнинг Нукус кўчасида тўртта автомобиль тўқнашиши натижасида улардан бири ағдарилиб кетди. Икки ҳайдовчи жароҳатланган. Кўча транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Самарқандда юк машинаси уриб юборган 10 ёшли бола ҳалок бўлди
26 сентябрь 2022, 10:43

Самарқандда юк машинаси уриб юборган 10 ёшли бола ҳалок бўлди

Булунғур туманида юк машинаси ўзи билан бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган 10 ёшли болани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида бола воқеа жойида ҳалок бўлди.

«Ҳаёт шиддат билан ривожланмоқда, биз эса тезликни секинлаштирмоқчимиз». Пойтахт депутатлари тезликни пасайтиришга қарши чиқди
25 сентябрь 2022, 07:37 1

«Ҳаёт шиддат билан ривожланмоқда, биз эса тезликни секинлаштирмоқчимиз». Пойтахт депутатлари тезликни пасайтиришга қарши чиқди

Пойтахтда қарийб 50 фоиз авария тезликни ошириш туфайли содир бўлади. Кўплаб давлатларда шаҳарларда тезлик чегараси 50 км/соатни ташкил қилади. Бироқ тошкентлик депутатлар бу чора самарадорлигига шубҳа қилмоқда. Муҳокамаларда: «70 — шусиз ҳам паст тезлик» эканлиги, «ҳеч нарса ўзгармаслиги» айтилди.

Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетди
20 сентябрь 2022, 14:30

Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган юк машинаси янги қурилган кўприкнинг четига ағдарилди. Ҳайдовчи қўлидан жароҳат олди. Ҳозирда ушбу йўлнинг бир қисми таъмирлаш учун ёпилган.

Андижонда 19 ёшли ҳайдовчи Cobalt капотида ЙПХ ходимини судраб кетди
19 сентябрь 2022, 10:55 1

Андижонда 19 ёшли ҳайдовчи Cobalt капотида ЙПХ ходимини судраб кетди

Андижонда Cobalt ҳайдовчиси ЙПҲ ходимини машина капотида судраб кетди. Ходим ерга йиқилиб, қўл ва оёқларидан жароҳат олди. Айбдорга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Қашқадарёда Lacetti уриб юборган вояга етмаган бола вафот этди
14 сентябрь 2022, 17:18

Қашқадарёда Lacetti уриб юборган вояга етмаган бола вафот этди

Қашқадарёда Lacetti белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган болани уриб кетди. Бунинг оқибатида болакай вафот этди. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳушини йўқотиши оқибатида дарахтга урилган Cobalt ҳайдовчиси вафот этди
13 сентябрь 2022, 09:15

Ҳушини йўқотиши оқибатида дарахтга урилган Cobalt ҳайдовчиси вафот этди

Оҳангарон шоссесида соғлиги ёмонлашган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги дарахтга урилди. У воқеа жойида вафот этди.

Наманганда Equinox учта машина билан тўқнашди
12 сентябрь 2022, 17:28

Наманганда Equinox учта машина билан тўқнашди

Наманганда Equinox, Lacetti, Nexia ва ВАЗ-2106 иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳудудга светофор ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қамчиқдаги йирик ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
11 сентябрь 2022, 09:34

Қамчиқдаги йирик ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юк машинаси ҳайдовчиси бир неча автомобиль билан тўқнашиб кетиши натижасида уларда ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 5 дан 7 нафаргача киши жароҳатланган. ФВВ ёнаётган автомобиллар тезда ўчирилганини маълум қилди.

Тошкентда Audi ва Nexia тўқнашиб кетди
8 сентябрь 2022, 16:05

Тошкентда Audi ва Nexia тўқнашиб кетди

Учтепа туманида Audi e-tron GT ва Nexia иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бунинг оқибатида Nexia ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилди.

Сирдарёда «Lacetti» ва «Nexia 2» тўқнашуви оқибатида 4 киши вафот этди
7 сентябрь 2022, 12:48

Сирдарёда «Lacetti» ва «Nexia 2» тўқнашуви оқибатида 4 киши вафот этди

«Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Сирдарё вилоятидан ўтувчи қисмида «Lacetti» ва «Nexia 2» машиналари тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида «Nexia 2» ҳайдовчиси ва уч йўловчи ҳалок бўлди, яна бир киши шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Аварияга нима сабаб бўлгани очиқланмади.

Қашқадарёда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
29 август 2022, 11:49

Қашқадарёда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Қашқадарёнинг Қамаши туманида Lacetti автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган Gentra автомобили билан тўқнашув натижасида ёниб кетди. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистонда «Тошкент — Бишкек» автобуси ЙТҲга учради
27 август 2022, 12:07

Қозоғистонда «Тошкент — Бишкек» автобуси ЙТҲга учради

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Тошкент — Бишкек» автобуси йўлдан чиқиб кетди. 12 киши оғир яраланган.

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
25 август 2022, 11:20

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Жиззах вилоятида Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Тошкентда йўловчи олиш учун кескин тўхтаган Matiz ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди
24 август 2022, 23:19

Тошкентда йўловчи олиш учун кескин тўхтаган Matiz ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

Тошкент ҳалқа йўлида 5-йўналишда қатновчи SAZ LE60 автобуси, Damas ва Matiz тўқнашди. Автобуснинг икки йўловчиси, Damas йўловчиси ва Matiz ҳайдовчиси жароҳатланди. ЙТҲга Matiz йўловчи олиш учун кескин тўхтагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди
22 август 2022, 17:50

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди

Якшанба куни РФнинг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳат олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.

Қамчиқдаги авария оқибатида Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди
22 август 2022, 09:54

Қамчиқдаги авария оқибатида Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди

«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида Isuzu юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, олдида ҳаракатланиб кетаётган иккита Lacetti билан тўқнашиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди. Натижада ҳайдовчи ва йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди.

Тошкентда авария оқибатида йўловчи вафот этди
18 август 2022, 10:21

Тошкентда авария оқибатида йўловчи вафот этди

Тошкентнинг Миробод тумани Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди. Натижада автомобиль йўловчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди.

Ўзбекистонда ЙТҲларда болалар ўлими даражаси Европа мамлакатларига қараганда 4 баравар юқори
17 август 2022, 21:37

Ўзбекистонда ЙТҲларда болалар ўлими даражаси Европа мамлакатларига қараганда 4 баравар юқори

Ўзбекистонда 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлимининг асосий сабаби йўл-транспорт жароҳатлари ҳисобланади. Бу кўрсаткич Европадагидан 4 баробар кўп. Бундай маълумотлар Ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий ҳаракатлар стратегияси лойиҳасида келтирилган.

Тошкентда ободонлаштириш ишчиси Spark уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16 август 2022, 18:46

Тошкентда ободонлаштириш ишчиси Spark уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги кўчада Spark ҳайдовчиси йўл четида турган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг