Тошкентнинг Яшнобод туманида Cobalt дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда шахар ИИББ.

2022 йилнинг 12 сентябрь куни тахминан соат 09:00 ларда Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида ҳайдовчи 1978 йилда туғилган М.Р. ишончнома асосида Cobalt автомашинасида ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи кўкаламзорлаштирилган майдончадаги дарахтга бориб урилган.

Дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотишига соғлиги ёмонлашгани сабаб бўлган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда Equinox, Lacetti, Nexia ва ВАЗ-2106 иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган, ҳеч ким жароҳат олмаган. Бундан ташқари, Қамчиқ довонида юк машинаси ҳайдовчиси бир неча автомобиль билан тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 5 дан 7 нафаргача киши жароҳатланган.