Самарқанд вилояти Булунғур туманида 2022 йил 16 сентябрь куни юк машинаси ҳайдовчиси велосипеддаги болани уриб юборди, дея хабар қилмоқда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Булунғур тумани Олмазор маҳалласидаги Пахтабоши қишлоғидан ўтувчи ички автомобил йўлида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ўзи билан бир йўналишда велосипедда кетаётган 2012 йилда туғилган болани уриб юборди.

ЙТҲ оқибатида ҳудуддаги 17-сонли умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.