17 август куни тахминан соат 02:40 ларда Миробод тумани Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган, деб хабар берди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи С.А. (2002 й.т) тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ натижасида автомобиль йўловчиси Э.Р. (1999 й.т.) олган жароҳатлари билан шифохонага олиб борилаётган вақтда вафот этган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.