26 сентябрь куни соат 16:40 атрофида Тошкентнинг Нукус кўчасида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Уларнинг барчаси бир йўналишда ҳаракатланаётган бўлган, деб хабар берди ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Toyota йўлтанламаси (ҳайдовчи 1996 йилда туғилган), Nexia (1998), Spark (1986) ва Labo мини-юк машинаси (2000) тўқнашиб кетган. Ҳодиса натижасида Labo ағдарилиб кетган.

Spark ва Labo ҳайдовчилари жароҳатланган. Воқеа жойида тез ёрдам машиналари ишлаган. Кўча вақтинча ёпилди.

Хабарда ҳолат сабаби кўрсатилмаган. ЙҲХБ ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.