15 август куни тахминан соат 12:50 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида (ҳайвонот боғи ёнида) Spark ҳайдовчиси йўл четида турган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчисини уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи Ю.Р. (1990 й.т.) жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган. Кейинроқ у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.

Оқибатда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Г. К. (1967 й.т.) олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.