Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022−2026-йилларда Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий ҳаракатлар стратегияси лойиҳасини тақдим этди.

Ҳужжатга кўра, уларда барча сабаблардан ўлим даражаси 100 минг кишига 47,2 ни ташкил этади. Йўл-транспорт жароҳатлари 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўлимининг биринчи сабаби бўлиб, ОИВ/ОИТС, сил ва ошқозон-ичак касалликларини бирлаштиргандан кўра кўпроқ ўлимга олиб келди.

Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси Европа мамлакатларига қараганда тўрт баравар юқори.

Стратегияни амалга ошириш дастурида умумтаълим мактабларини, биринчи навбатда, чекка аҳоли пунктларида жойлашган мактабларни мактаб автобуслари билан таъминлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасида жароҳатланишнинг олдини олиш, шу жумладан, йўл ҳаракати қоидаларини кенг тарғиб қилиш, ЙТҲлар ва жароҳатланишларнинг олдини олиш ҳамда хавфсиз йўл ҳаракати муҳитини яратиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили 1,3 млн га яқин одам ЙТҲлар натижасида вафот этади ҳамда ўлимнинг 93 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларга тўғри келади. Йўл-транспорт жароҳатлари 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар ўлимининг асосий сабабидир.

Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 3559 ЙТҲ содир бўлган (5,2 фоизга камайди), уларда 2775 киши (-2,4 фоиз) тан жароҳати олган ва 784 киши ҳалок бўлган (-13,9%). Бахтсиз ҳодисаларнинг деярли тўртдан бир қисми тезликни оширишдан келиб чиқади. Деярли ярми пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ.