24 август куни 17:00 атрофида Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ҳалқа автомобиль йўлида 5-йўналишда қатновчи SAZ LE60 автобуси, Damas микровэни ва Matiz автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲ натижасида Matiz ҳайдовчиси, Damas йўловчиси ва автобуснинг икки нафар йўловчиcи тан жароҳати олиб, шифохона олиб борилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тошкент транспорт бошқармасининг аниқлик киритишича, автобус 8-автопаркка тегишли бўлиб, ҳайдовчиси 14 йиллик (2008 йилдан буён) иш тажрибасига эга. Хабарга кўра, Matiz ҳайдовчиси йўловчи олиш учун кескин тўхтагани тўқнашувга сабаб бўлган. Шундан сўнг автобуснинг орқа қисмига Damas келиб урилган.