Қашқадарёда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вояга етмаган болани Lacetti уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ.

Қайд этилишича, 2022 йил 11 сентябрь куни соат тахминан 14:01 ларда 4Р-79 давлат аҳамиятдаги «Қарши шаҳри-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз» автомобиль йўлининг 3 кмда Қарши туман Керайт қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги Lacetti автомобили билан «Шаҳрисабз-Қарши» йўналишида ҳаракатланиб бориб, йўлни пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган қисмидан ўтаётган вояга етмаган Й.А.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда вояга етмаган Й.А. оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.