Наманганда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 21:30 ларда 4Р-114 «Косонсой-Наманган», 4Р-117 «Тўрақўргон-Наманган-Чортоқ» автомобиль йўлларининг кесишмасида Косонсой йўналишида ҳаракатланиб келаётган Equinox ҳайдовчиси Тўрақўрғон-Наманган йўналишидан чиқаётган ВАЗ-2106 автомашинасига келиб урилган.


Equinox машинаси ҳаракатни давом эттириб Наманган-Косонсой йўналишидан келаётган Lacetti ва Nexia га ҳам бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.


Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.


Таъкидланишича, ҳудудга светофор ўрнатиш масаласини ҳал этиш бўйича масъул идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.