«зилзила» тегли мақолалар


Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди
5 январ 2024, 22:19

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди

Наманган вилояти Чортоқ туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди. Декабрь ойи охирида ҳам худди шу вилоятда кучсиз зилзила қайд этилганди.

Япониядаги зилзила оқибатида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Асосий маълумотлар
3 январ 2024, 11:14

Япониядаги зилзила оқибатида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Асосий маълумотлар

Япониянинг Ишикава префектурасида юз берган 7,6 магнитудали зилзила оқибатида камида 64 киши ҳалок бўлди. Қўшни ҳудудларда ҳам вайронагарчиликлар қайд этилган. Давом этаётган зилзилалар қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда. Фото.

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди
28 декабр 2023, 09:21

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 2 балли кучсиз зилзила содир бўлди.

Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила қайд этилди
13 декабр 2023, 10:35

Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила қайд этилди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 3−4 балли зилзила содир бўлди. Унинг кучи туташ ҳудудлар, жумладан, Самарқанд вилояти туманларида ҳам сезилди.

Сурхондарё вилоятида яна зилзила юз берди
24 ноябр 2023, 17:00

Сурхондарё вилоятида яна зилзила юз берди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,8 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Эътиборлиси, айни шу ҳудудда кечадан бери кетма-кет зилзилалар кузатилмоқда ва бу сафаргиси бешинчиси ҳисобланади.

Сурхондарё вилоятида тонгдан буён 3-марта зилзила содир бўлди
23 ноябр 2023, 14:56

Сурхондарё вилоятида тонгдан буён 3-марта зилзила содир бўлди

Сурхондарё вилоятида 23 ноябрь тонгидан буён 3 марта зилзила қайд этилди. Ҳар учала силкиниш эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келди. Зилзила бу туманга яқин ҳудудларда 2−3 балли даражада сезилди.

Непалдаги зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди
4 ноябр 2023, 13:06

Непалдаги зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди

Непалда 4 ноябрга ўтар кечаси 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 128 киши ҳалок бўлди. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди.

Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
10 октябр 2023, 16:18

Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

7 октябрдаги кучли зилзилалардан жабр кўрган Афғонистонга Ўзбекистондан қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилди. Жўнатма таркибида озиқ-овқат ва бирламчи тиббий ёрдам воситалари бор.

Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди
8 октябр 2023, 17:53

Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди

Шанба куни Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошди. Ўзбекистон ТИВ зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Ҳар йили аҳоли зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади
3 октябр 2023, 17:31

Ҳар йили аҳоли зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади

Ҳукумат қарори билан ҳар йили аҳоли зилзила вақтида ҳаракатланиш бўйича машғулотларда ўқитилади. Қолаверса, боғча болалари, мактаб, техникум ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, шунингдек, ишчи-ходимлар ҳам махсус тайёргарликдан ўтказилади. Туристларга эса қўлланмалар тарқатилади.

Фарғона водийсида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди
11 сентябрь 2023, 08:26

Фарғона водийсида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди

Душанба тонгида водий вилоятларида зилзила кузатилди. Эпицентр Фарғона туманига тўғри келди — 4 балл. Ер силкиниши Андижон ва Наманган вилоятларида 2−3 баллни ташкил этди.

Марокашда минглаб одамлар зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев таъзия йўллади
9 сентябрь 2023, 19:05 1

Марокашда минглаб одамлар зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев таъзия йўллади

Марокашда 9 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 1000 дан зиёд одам ҳалок бўлди. ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий ҳудудларга зарар етди. Ўзбекистон президенти ҳодиса муносабати билан таъзия йўллади.

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди
28 август 2023, 09:51

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди

Душанба куни Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг бир неча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди. Ўзбекистонда кетма-кет 3 кундан бери ер силкинишлари қайд этилмоқда.

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди
27 август 2023, 04:46

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида зилзила қайд этилди. Вилоятда ер силкиниши 2−3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила сезилди
6 август 2023, 10:23

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила сезилди

Якшанба куни тонгда Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 3−4 баллни ташкил этди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила сезилди
27 июл 2023, 05:33

Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила сезилди

Пайшанба тонгида Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи пойтахт ва Тошкент вилояти туманларида сезилди ҳамда 2−3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила сезилди
19 июл 2023, 12:44

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила сезилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.

Фарғона вилоятида 2−3 балли зилзила содир бўлди
18 июл 2023, 09:01

Фарғона вилоятида 2−3 балли зилзила содир бўлди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу шаҳарга яқин бошқа ҳудудларга 2−3 балл кўринишида сезилди.

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 2 вилоятида сезилди
29 июн 2023, 10:14

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 2 вилоятида сезилди

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Сурхондарё вилоятларининг туман-шаҳарларида 2 балли даражада сезилди.

Қашқадарёда зилзила содир бўлди
21 июн 2023, 14:12

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Шаҳрисабз туманида магнитудаси 3,4 га тенг бўлган зилзила содир бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг