21 июнь куни Ўзбекистонда зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Маҳаллий вақт билан 13:51 да (21.06.2023 йил, Гринвич бўйича 08:51 да) зилзила содир бўлган. Эпицентр: Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани.

Зилзила координаталари: 39,03 градус шимолий кенглик; 66,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 5 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 313 км жанубий-ғарбда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатадиган Zilzila mobile номли дастур яратилди. Унда ер силкиниши пайтида, олдин ва кейин қандай ҳаракатлар амалга ошириш кераклиги бўйича ва бошқа маълумотлар, шунингдек, тайёргарлик даражасини текшириш учун тестлар мавжуд.