28 август куни Тошкент вақти билан 09:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилмоқда.

Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик, 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 5,4. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жануби-шарқда.

Бу зилзила, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида сезилди. Хусусан, унинг кучи Сурхондарё вилоятида 3 балл, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 2−3 баллни ташкил этди.

Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 2 балли зилзила сезилди.

Қайд этиш керакки, мамлакатда кетма-кет 3 кундан бери ер силкинишлари содир бўлмоқда. Жумладан, Андижон ва Жиззах вилоятларида мос равишда 27 ва 26 август кунлари бундай табиий ҳодиса қайд этилганди.