24 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,8 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Соат 16:38 да қайд этилган зилзила координаталари: 37,56 градус шимолий кенглик; 67,87 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 5 км. Бу силкиниш кучи Жарқўрғон туманида 2 балли даражада сезилди.

Бу вилоятда кеча тонгдан буён кетма-кет ер силкинишлари қайд этилмоқда. Хусусан, 23 ноябрь куни ҳудудда жами 4 бор зилзила рўй берди. Барча силкинишларнинг эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келди.

Эслатиб ўтмиз, кеча 22:38 да Самарқанд вилояти Нарпай туманида 2,9 магнитудали зилзила содир бўлганди.