27 август, якшанба тонгида Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида зилзила сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Соат 03:11 да содир бўлган зилзила эпицентри вилоятнинг Жалақудуқ туманига тўғри келди. Зилзила магнитудаси — 4. Чуқурлик — 15 км. Эпицентр — Тошкентдан 299 км жануби-шарқда.

Ер силкиниши Жалақудуқда 3 балл, Қўргонтепа, Хўжаобод ва Андижон туманларида — 2−3 балл, Булоқбоши, Хонобод тумани ва Андижон шаҳрида 2 баллни ташкил этди.

Бир кун аввал Жиззах вилоятида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилганди.