«зилзила» тегли мақолалар


«Ҳозир сиз билан гаплашяпман, ер эса қимирлаяпти». Туркиядаги зилзила гувоҳига айланган ўзбекистонликларнинг ҳикоялари
8 феврал 2023, 13:06

«Ҳозир сиз билан гаплашяпман, ер эса қимирлаяпти». Туркиядаги зилзила гувоҳига айланган ўзбекистонликларнинг ҳикоялари

Туркиянинг сўнгги 100 йиллик тарихидаги энг кучли зилзила бу мамлакатда яшовчи ўзбекистонликлар ҳаётига ҳам таъсир қилди. «Уйим кўз олдимда қулади», — дейди улардан бири. «Уйда овқатланиб, машинада тунаяпмиз», — дейди бошқа бир ватандош. «Газета.uz» Туркиядаги ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда 9 кишини вайроналар остидан чиқариб олди
8 феврал 2023, 11:51

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда 9 кишини вайроналар остидан чиқариб олди

Туркияга кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари тонггача вайроналар остидан 21 кишини чиқариб олди. Уларнинг 12 нафари вафот этган. Қолганлари турли тан жароҳатлари олган.

Миллионлаб одамларнинг ҳаётини ўзгартирган бир неча дақиқа — Туркиядаги зилзила оқибатлари (видео)
8 феврал 2023, 10:08

Миллионлаб одамларнинг ҳаётини ўзгартирган бир неча дақиқа — Туркиядаги зилзила оқибатлари (видео)

Туркиядаги зилзила пайтида кўп қаватли уйлар худди картадан ясалган уйлар каби кетма-кет қулади. Ушбу мақолада зилзила пайтида маҳаллий халқ томонидан олинган энг таъсирли (ва даҳшатли) видеолар жамланган.

Туркияда Ўзбекистоннинг 13 фуқароси қидирилмоқда
7 феврал 2023, 21:13

Туркияда Ўзбекистоннинг 13 фуқароси қидирилмоқда

Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Икки киши билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлинди. Ҳозирда табиий офат натижасида 3549 киши қурбон бўлди, 22,1 минг киши жароҳатланган.

Туркиядаги зилзила оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
7 феврал 2023, 13:18

Туркиядаги зилзила оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Туркиянинг Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Яна 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган, уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик спортчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди
7 феврал 2023, 10:13

Ўзбекистонлик спортчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила марказларидан бири — Қаҳраманмараш вилоятидан олиб чиқилди. Улар Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича мамлакатга қайтиб келади.

Туркияда етти кунлик мотам эълон қилинди
7 феврал 2023, 09:42

Туркияда етти кунлик мотам эълон қилинди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 6 февраль куни содир бўлган даҳшатли зилзилалар қурбонлари хотирасига етти кунлик умумхалқ мотамини эълон қилди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 2316 нафарга етди, 13 293 нафари жароҳат олди.

ФВВ: Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас
6 феврал 2023, 21:34

ФВВ: Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас

ФВВ Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси 5 дан юқори бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмагани ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1500 нафардан ошди
6 феврал 2023, 21:15

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1500 нафардан ошди

Туркияда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 1541 нафарга етди, 9730 дан ортиқ киши жароҳатланди. 3471 бино қулаган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади
6 феврал 2023, 17:22

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади
6 феврал 2023, 15:25

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади

Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади
6 феврал 2023, 12:01

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади

Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳозирча зилзилада ўзбекистонликлар жабрлангани бўйича мурожаат келиб тушмаганини маълум қилди.

Туркияда кучли зилзила оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлди
6 феврал 2023, 10:26

Туркияда кучли зилзила оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлди

Душанба куни тонгда Туркия жанубида содир бўлган қатор зилзилаларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олди. Мамлакатда огоҳлантиришнинг энг юқори даражаси эълон қилинди. Сурия шимолида ҳам ўнлаб одам вафот этган, юзлаб ярадорлар борлиги айтилмоқда.

Афғонистонда содир бўлган зилзила бутун Ўзбекистон бўйлаб сезилди
5 январ 2023, 19:44

Афғонистонда содир бўлган зилзила бутун Ўзбекистон бўйлаб сезилди

Пайшанба куни кечқурун Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистон бўйлаб 3−4 баллик кучда сезилди.

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди
5 декабр 2022, 09:53

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди

5 декабрь куни 07:07 да Андижон вилоятида ер қимирлаши содир бўлди. Зилзила эпицентри Асака туманида бўлиб, 3,4 магнитудани ташкил этди.

Хитойда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди
28 ноябр 2022, 07:42

Хитойда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди

Хитойда содир бўлган 5,2 баллик зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди. Фарғона водийсида унинг кучи 3 бални ташкил этди.

Индонезияда кучли зилзила сабаб 160 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди
22 ноябр 2022, 11:17

Индонезияда кучли зилзила сабаб 160 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Ява оролида бўлган 5,6 магнитудали зилзила сабаб Cианжур шаҳрида 162 киши ҳалок бўлди, 300 нафардан ортиқ одам жароҳатланди. Уйлари зарар кўрган 13 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бино ва мактаблар вайрон бўлди. Қутқарувчилар ҳозир вайроналар остида қолиб кетганларни қидирмоқда.

Самарқанд вилоятида 4 баллик зилзила содир бўлди
15 ноябр 2022, 20:27

Самарқанд вилоятида 4 баллик зилзила содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 баллик зилзила содир бўлди. Бу икки кун ичида тўртинчи ер ости силкиниши.

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди
14 ноябр 2022, 16:32

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди

Жиззах вилоятида эпицентри Зарбдор тумани бўлган ер силкиниши содир бўлди. Зилзила кучи 3 баллни ташкил этди. 14 ноябрь ҳисобидан бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши.

Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди
14 ноябр 2022, 14:56

Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди

Тошкент вақти билан 13:01 Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Унинг кучи Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида сезилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг