Якшанба куни соат 05:32 да Афғонистонниг Бадахшон вилоятидаги Ямён туманида зилзила содир бўлди ва бу Ўзбекистонда ҳам сезилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри 36,58 градус шимолий кенглик, 70,67 градус шарқий узунлик.

Зилзила магнитудаси 5,9 ни ташкил этди. Чуқурлиги — 100 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 536 км.

Ерости силкинишлари Тошкентда 3 балл, Сурхондарё (ўчоғидан 311 км гузоқликда) ва Фарғона вилоятида (тахминан 433 км) 4 балл, Сирдарё ва Жиззах (465 км), Самарқанд (471 км), Андижон (489 км), Қашқадарё ва Наманган вилоятларида (500 км га яқин) 3−4 баллни ташкил этди.

Маълумот учун, 5 август куни соат 21:01 атрофида ҳам Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилганди.