18 июль куни Фарғона вилоятининг қатор туман ва шаҳарларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Соат 08:45 да юз берган ер силкинишининг эпицентри Қувасой шаҳри бўлиб, зилзила координаталари 40,32 градус шимолий кенглик; 71,93 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жануби-шарқда.

Зилзила Қувасой шаҳрида 3 балл, Фарғона шаҳри ва туманида 2−3 балл, Тошлоқ, Қува туманлари ва Марғилон шаҳрида 2 балли даражада сезилди.