13 декабрь куни соат 10:13 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Эпицентр: Навоий вилоятининг Хатирчи туманига тўғри келди. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 65,81 градус шарқий узунлик, магнитуда: 4,2, чуқурлик эса 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 306 км жануби-ғарбда.

Силкиниш кучи

Навоий вилояти: Хатирчи (3−4 балл), Нурота, Кармана (2 балл), Навбаҳор (3 балл) туманлари, Навоий шаҳри (2 балл).

Самарқанд вилояти: Нарпай, Каттақўрғон, Пахтачи, Қўшработ туманлари (2 балл).