«зилзила» тегли мақолалар


Тонг вақти Андижон ва Фарғона вилоятида зилзила бўлди
1 ноябр 2022, 10:15

Тонг вақти Андижон ва Фарғона вилоятида зилзила бўлди

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижон (Марҳамат ва Булоқбоши туманларида — 2 балл) ва Фарғона (Қувасой ва Хўжаобод туманларида — 2 балл) вилоятида ҳам сезилди.

Сейсмик фаол зоналарда қуриладиган объектларга илмий хулосалар берилади
17 октябр 2022, 19:11

Сейсмик фаол зоналарда қуриладиган объектларга илмий хулосалар берилади

Ҳукумат карори билан сейсмик фаол зоналарда қуриладиган объектларга илмий хулосалар берилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари зилзилабардошлик бўйича хулоса ва экспертизадан ўтказиш учун ФАга йўналтирилади. Шундан сўнг, 3 ойгача тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилинади.

Тонг вақти Тошкент туманида икки марта зилзила қайд этилди
14 октябр 2022, 10:10

Тонг вақти Тошкент туманида икки марта зилзила қайд этилди

Қозоғистоннинг Тошкентга яқин бўлган ҳудудида тонги соат 04:39 ва 05:16 да икки зилзила содир бўлди. Унинг кучи Тошкент туманида сезилди.

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди
15 сентябрь 2022, 16:57

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри сифатида Избоскан тумани қайд этилди.

Кечаси зилзила содир бўлди. Эпицентр — Андижон
9 сентябрь 2022, 09:46

Кечаси зилзила содир бўлди. Эпицентр — Андижон

9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 02:00 да Андижонда зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси эпицентр — Асака туманида 3,3 баллга тенг бўлган. Бундан ярим соатча олдинроқ эса Қирғизистонда ер қимирлади, унинг таъсири Тошкент, Сирдарё ва Жиззахда сезилди.

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
6 сентябрь 2022, 21:40

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Хитойнинг Сичуан провинциясида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 66 кишига етди, 250 дан ортиқ маҳаллий аҳоли жароҳатланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон шарқида зилзила сезилди
27 июл 2022, 15:23

Ўзбекистон шарқида зилзила сезилди

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази эпицентри Қирғизистонда жойлашган 4,5 магнитудали зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганини маълум қилди. Мамлакат шарқида зилзила кучи 2−3 баллни ташкил этган.

Покистон, Эрон ва Қатар Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди
23 июн 2022, 15:46

Покистон, Эрон ва Қатар Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди

Афғонистонда чоршанба куни содир бўлган кучли зилзиладан талофат кўрган аҳолига Покистон, Эрон ва Қатардан гуманитар ёрдам юклари етиб келди. Шифохонада жабрланувчилардан бири оиласининг 19 нафар аъзосини йўқотганини сўзлаб берди. Бундан ташқари, Пактикада сув тошқини ҳам кузатилди.

Ўзбекистон зилзила оқибатларини бартараф этишда Афғонистонга кўмаклашишга тайёр — ТИВ
22 июн 2022, 20:24

Ўзбекистон зилзила оқибатларини бартараф этишда Афғонистонга кўмаклашишга тайёр — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, ҳукумат табиий офат оқибатларини тезроқ бартараф этишда Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони минг нафардан ошди
22 июн 2022, 20:11

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони минг нафардан ошди

Афғонистонда чоршанбага ўтар тунда содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг нафардан ошди. Бош вазир жабр кўрган оилалар учун 100 млн афғоний ($1,1 млн) ажратди. Мудофаа вазирлиги воқеа жойига 7 та вертолёт ва тиббий бригадасини жўнатди.

Афғонистонда содир бўлган зилзилада қарийб 300 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
22 июн 2022, 12:13

Афғонистонда содир бўлган зилзилада қарийб 300 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

22 июнь куни тунда Афғонистонда содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида қарийб 300 киши ҳалок бўлгани, 600 дан ортиқ киши эса жароҳат олгани айтилмоқда. Қўшни мамлакатдаги ерости силкинишлари Ўзбекистон ҳудудларида ҳам (2−3 балл атрофида) сезилди.

Сейсмик заиф кўп қаватли уйлар ўрнига янгилари қурилади
30 май 2022, 21:55

Сейсмик заиф кўп қаватли уйлар ўрнига янгилари қурилади

Президент фармони билан 1 октябрдан республикадаги кўп квартирали уй-жойлар зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилиб, улар натижаларига кўра сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган уйлар ўрнига янгилари қурилади. Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб 9 ва ундан юқори қаватли янги қурилаётган биноларда вибродинамик ускуна ёки махсус асбоб-ускуналар ёрдамида синов ва текширув ўтказиб борилади.

Сурхондарё вилоятида 5 баллик зилзила содир бўлди
12 май 2022, 15:47

Сурхондарё вилоятида 5 баллик зилзила содир бўлди

Пайшанба куни соат 15:27 да Сурхондарё вилоятида 5 баллик зилзила содир бўлди, эпицентр — Бойсун тумани. Бунинг натижасида Ўзбекистоннинг ўнлаб ҳудудларида 2 баллдан 5 баллгача бўлган ер силкинишлари кузатилди.

Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди
28 апрель 2022, 05:04

Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди

Андижон ҳудудида содир бўлган 4,1 магнитудали зилзила Хонобод, Қўрғонепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида ҳам сезилди.

Тошкент вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди
14 март 2022, 11:40

Тошкент вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди

Тожикистон ҳудудида содир бўлган 4,7 магнитудали зилзила Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳам сезилди.

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида зилзила сезилди
5 феврал 2022, 10:12

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида зилзила сезилди

Эпицентри Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилди.

Сурхондарёда кучсиз зилзила содир бўлди
10 январ 2022, 08:48

Сурхондарёда кучсиз зилзила содир бўлди

Сурхондарёнинг Бойсун туманида кечаси кучсиз зилзила содир бўлди. Бу ва бошқа ҳудудларда ер ости силкинишлари кучи 2 дан 3 баллгачани ташкил этди.

Фарғонада бир кунда 2 марта зилзила содир бўлди
23 декабр 2021, 17:32

Фарғонада бир кунда 2 марта зилзила содир бўлди

Фарғона вилояти Риштон туманида бир кун ичида 2 маротаба ер қимирлади, ҳар икки ҳолатда магнитуда 3 баллдан юқорироқни ташкил қилган. Эпицентр пойтахтдан 196 км узоқликда жойлашган.

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида зилзила сезилди
18 декабр 2021, 14:22

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида зилзила сезилди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли бўлмаган зилзила сезилди. Унинг эпицентри Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида бўлган.

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер қимирлаши кузатилди
17 ноябр 2021, 16:41

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер қимирлаши кузатилди

Қирғизистонда кузатилган зилзила Ўзбекистон ҳудуларида ҳам сезилди. Жумладан, Хонободда 3−4 балл, Қўрғонтепада 3 балл, Жалақудуқда 3 балл, Пахтаободда 3 балл, Асакада, Норин, Марҳамат ва бошқа туманларда 2 баллик силкинишлар қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг