1 январь куни Япониянинг марказий қисмидаги Ното яримороли ва унинг атрофидаги ҳудудларда рўй берган кучли зилзила оқибатида камида 64 киши ҳалок бўлди, ҳамон қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Kyodo News хабар бермоқда.

7,6 магнитудали зилзила Ишикава префектурасидаги Важима шаҳрида кенг кўламли вайронагарчилик ва ёнғинларга сабаб бўлди, давом этаётган зилзилалар қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда. Шаҳарда етти қаватли бино қулаб тушган, марказий ҳудудда кучли ёнғин содир бўлиб, 200 дан ортиқ биноларни қамраб олган. Расмийларга кўра, Важима шаҳрида одамлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Етти жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Зилзила туфайли Ниигата, Тояма, Фукуи ва Гифу префектураларида ҳам вайронагарчиликлар қайд этилган.

Япон денгизи бўйидаги катта ҳудудлар учун бир кун аввал эълон қилинган цунами хавфи 2 январь куни эрталаб бекор қилинган.

Бош вазир Фумио Кишида чоршанба кунги матбуот анжуманида ҳукумат табиий офатдан зарар кўрган минтақада ишлаётган ходимлар сонини 1000 нафардан 2000 нафаргача оширишга қарор қилганини айтди.

Зилзила оқибатлари Reuters фотоларида

зилзила, япония

зилзила, япония

зилзила, япония

зилзила, япония

зилзила, япония

зилзила, япония

зилзила, япония

зилзила, япония

зилзила, япония