5 январь куни соат 21:59 да Наманган вилояти Чортоқ туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила магнитудаси 3,5 га тенг. Чуқурлик — 15 км. Эпицентр эса Тошкентдан 218 км жануби-шарқда.

Ер қимирлаши Чортоқ туманида 2−3 балл, Уйчи, Янгиқўрғон, Косонсой туманлари ва Наманган шаҳрида 2 балл кўринишида сезилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида зилзила қайд этилганди. Янгиқўрғоннинг ўзида ва унга яқин туманларда (жумладан, Чортоқ, Косонсой) силкиниш 2 балли даражада сезилган.